Мен хам мазлумманми

01:55 / 07.01.2022 | Нилуфар Амирова | 247

Ассалому алайкум! Мен қизимни 19ёшида турмушга бердим. Қудаларим диндан хабардор яхши инсонлар, фақат қизимни 1ойда бир жўнатади. Лекин уйлари жуда яқин, 10 дақиқалик йул. Қизимни жуда согинаман,битта қиз бўлгани учун. Бир биримизга ўрганиб колганмиз,ўзимга хам, қизимга хам сабр қил дейман, лекин қудаларимдан хафа буламан. Шу вазиятда мен ва қизим мазлум бўламизми.Қиёмат куни хаққимни оламан дейишим тўғрими. Табиатан кам гап, оғир характерлиман.Дугоналарим кам.Мазлумнинг дуоси ижобат деб эшитганман,мени биров нохак хафа килса Аллохдан жаннатингга киргиз деб сўрайман. Сизларни Аллох учун яхши кўраман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ундан кўра буни қудалардан илтимос қилган яхши. Муроса яхши нарса. Дин насиҳатдир. Валлоҳу аълам!