Қарз

12:14 / 31.01.2022 | Xurshida | 476
Ассалому алайкум!
Устоз, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки, киши қарзини албатта қайтариши керак. Аммо ёшликда кимдандир қарз олган бўлсаю уни қайтармаган бўлса, ҳозир эслай олмаса, яъни кимдан қанча қарз олганини унутиб қўйган бўлса, шунингдек бировнинг нарсасини ўзидан сўрамасдан олиб ёки сўраб олиб ёки ўғирлаб олиб, уни қайтаришни унутган бўлсаю уни ҳам эслай олмаса, айтмоқчиманки, болаликда қилган бу каби хатолардан тўлиқ покман дея олмаса ҳукми қандай бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тахминий маблағни эгасига қайтариш керак. Эгасини топа олмаса, номидан ўша маблаҳни садақа қилади. Валлоҳу аълам!