Телеграм гуруҳларда ўтқазиладиган ўйинларда қатнашиш жоизми?

22:46 / 07.01.2022 | Munisa | 233

Ассалому алайкум! Менинг саволим қуйдагича Барчамиз биламиз, ижтимоий тармоқларда турли ўйинлар ўйнаб эвазига  ютуқ олишади. Мисол учун телеграм гуруҳларига белгиланган миқдорга одам қўшиб берса, кийимлар ёки шунга ўхшаш нарсалар ютиб олишади.Шу ўйинларда қатнашиб ютиб олган нарсалари ҳалолми ёки харом?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу ерда ёлғон бор. Агар ютуққа кўпчилик пул йиғсаю оқибатда ютуқ бир кишига берилса бу айни қимор бўлади. Валлоҳу аълам!