Ассалому алайкум! Аввало жавоб учун рахмат. Мен Тошкентда ўкийман, турмуш ўртогим Тошкентда ишлайди. Турмуш курганимизга 5ой бўлди. Кайнонам қишки кийимларимизни ота онанглар оберсин, уларни вазифаси дейди. Фарзанд бўлмаятганига хам даволатишсин деяпти. Ўқишим каникул, эрим кайнонамникига ташлаб кетган. Ёнларида турдим, уйга борай имтихонларимга тайёрлане десам кайнонам кайнотам рухсат беришмаяпти. Бу канчалик тўғри.
– Ва алайкум ассалом! Бир муддатга бўлса турганингиз, дуоларини олганингиз яхши. Аммо доимий яшашингиз эрингиз билан бўлсин. Кийим билан, даволаш билан таъминлаш эр зиммасида. Ўз ота онангиз қарашишса жоиз. Валлоҳу аълам!