Қуръон ўқишимга эрим қарши, илтимос маслаҳат беринг

10:42 / 28.11.2017 | Ҳадича | 3066
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим Қуръон ўқишимга жуда кўп қаршиликлар қилди, ҳатто “сендан розимасман” деди, лекин барибир ўргандим. Ҳозир Аллоҳга шукур ўқияпман. Мен эримни норози қилиб гуноҳга қолмадимми? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръони карим тиловати ибодатдир. Бундан кишини норози бўлиши ножоиз. Эрингизнинг сизга эҳтиёжи бўлиб, хизматга буюриб турган пайтда Қуръон тиловатини қилмай турасиз. Аммо бошқа ҳолатларда сизни бундан ман қилишга унинг ҳаққи йўқ. Қуръон ўқишни ўрганганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз ин шаа Аллоҳ, гарчи у норози бўлган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам