Ассалому алайкум! Яқинда фосид никоҳ ҳақида ўқиб қолдим. Агар аёл эридан жавобини олса ва 3 ҳайз муддати ўтсаю, идда сақланмасдан бошқа эркакка никоҳланса у ҳам фосид никоҳга кирадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уч ҳайз муддати тугамасдан, шу муддат ичида эрга тегиб олса, никоҳи фосид бўлади. Аммо уч ҳайз муддатини иддада эканлигини билмаган ҳолда ёки идда шартларига унча риоя қилмаган ҳолатда ўтказиб, шу муддат тугагандан кейин эрга тегса, никоҳи фосид бўлмайди. Валлоҳу аълам