Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Биз ҳозир ўқув курсларида Олий маҳаднинг кириш имтиҳонларига тайёрланмоқдамиз. Маънавият дарсида “Қуръони Карим ва унинг нозил бўлиши” деган мавзуни ўтдик. Шунда мен Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларида (“Тафсири ҳилол” 1) ўқиганим учун Қуръондаги энг кичик оят “Ясин” сурасининг биринчи ояти дедим. Бир курсдошимиз ундай эмас, “Тоҳа” сураси ва бошқа бир қанча сураларнинг биринчи оятлари ҳам 2 ҳарфдан иборатку, дедилар. Мен нима дейишни билмай қолдим ва ўзимда ҳам савол пайдо бўлди. Нима сабабдан айнан “Ясин” энг кичик оят дейилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тортишган одам тўғри айтган. Аммо ص ва ن ларни алоҳида оят деганлар наздида шулар энг қисқа оят бўлади. Валлоҳу аълам!.