Ассалому алайкум! Кўплаб саволларимга жавоб берганингиз учун ташаккур, Аллох сиздан рози бўлсин.Биламизки, одамлар ўлганидан сўнг қабрга қўйилади. Солих одамнинг қабрида жаннат дарчаларидан бири очиб қўйилади ва у жаннатдаги жойини кўриб, қиёмат тезрок келишини кутиб,у ерни кузатиб, рохат олиб ётади. Фожир ва гунохкор инсонларники эса аксинча, жаханнамдан эшик очилиб қўйилади ва у қиёматгача қабрида хам азобланади. Лекин баъзи солих инсонларни вафот этганидан сўнг тушда кўрилгач, мени Аллох Арш тагидаги дастурхон билан сийлади, ёки жаннатга киришимга биргина нарса тўсиқ бўлиб турибди, дейишган экан. Ёш, исломда вафот этган гўдаклар хам аниқ қаерлиги эсимдан чиқди , шунга ўхшаш жойларда ота оналарини жаннатга судраш учун кутишар экан. Саволим шуки , одамлар вафот этганидан кейин шундай туром жойларда бўлиши мумкинми ёки бу амалларга боғлиқми, кимни амали яхшироқ бўлса у яхширок жойда бўладими?
– Ва алайкум ассалом!Жасад ўлади, руҳ ўлмайди. Руҳан ўша ерларда бўлиш мумкин. Валлоҳу аълам!