Ассалому алайкум! Ҳайз муддатим 9- 10 кун. 3 ойдан бери ҳайздан сўнг 10- 17 кун истиҳоза қони кўряпман. Сақланиш учун укол олгандим, энди тўхтатдим .7кундан ошиқ ҳайз давом этса шифокорга мурожаат этиш керак экан. Саволим ҳайз кунини қисқартириш учун нима қилсам ва қандай дорилар ичсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз айтганингиздек гинеколог- эндокринолог шифокорига учрашингиз керак . Гормонал дисбаланс хисобига бўлаётган бўлса, унга мос дорилар, тос аъзолари яллиғланиш бўлса, унга мос дорилар , эндометриоз бўлса унга хос даво чораларини шифокор аввал хар томонлама текшириб, кейин тавсия қилади.