Талоқ

12:53 / 01.02.2022 | Robiya | 364
Ассалому алайкум! Турмуш ўртогимнинг иккинчи аёллариман. Айрим сабабларга кўра 11ой бирга яшамадик. Шу орада 2 марта талоқ бердилар. Озгина вақт ўтиб, жахлларини чиқариш мақсадида жавобимни беринг десам, сўраганингни олдинг деб смс ёздилар. Саволим, бизнинг никоҳимизнинг ҳукми қандай, қайта никоҳ ўқитсак бўладими. Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жавоб деганда талоқ назарда тутилган бўлса, учинчи талоқ тушган бўлади. Уч талоқдан кейин ярашишга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!