Маҳрга кутубхона сўраш жоизми?

13:38 / 01.02.2022 | MKhatamova 9999 | 822

Ассалому алайкум! Азиз Устозим, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, мен сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман, Мен Тиббиёт институтида ўқийман, ёшим 23 да, мен жудаям китоб ўқишни яхши кўраман, айниқса динний китобларни. Аллоҳ рози бўлсин ва раҳматига олсин Хазратни китобларини севиб ўқиганман, ва сизни хам китобларингизни хам севиб ўқидим. Аллоҳга шукр, хаёлим доим илм олиш билан банд бўлади Алҳамдулиллаҳ ибодатда собитман, Аллоҳ насиб қилса турмушга чиқсам, маҳрга куёвдан уйидаги бир хонани кутубхона қилиб беришини ва у уйни савияли китоблар билан тўлдириб беришини сўрасам бўладими, негаки мен фарзандларим илмли инсон бўлишини истайман, ўзимдек китобларга муҳаббат қўйишларини истайман

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Қийматининг аниқ айтиш керак. Маҳр қўлга киритадиган мулк бўлиши лозим.  Валлоҳу аълам!