Мушук стерилизацияси

13:24 / 01.02.2022 | Махмудова (Салихова) | 695
Ассалому алайкум! Мени мушугим бор, мен уни жуда хам яхши кураман. У хар 2 ойда хомиладор бўлиб, туғавергани сабабли охирги туғрикдан кейин анча кийналди. Хадеб хомиладор бўлавериши окибатида унинг соғлигига зарар етаяпти, шунга уни стерилизация қилдирса бўладими деб сўрамокчи эдим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Шифокори билан маслаҳатлашинг. Шундай қилиш кераклигини таъкидласа, қилдиришингиз жоиз.  Валлоҳу аълам!