Ассалому алайкум!Мен аёллар кийим дўконида ишлайман. Бир мижоз 3хил кийим танлаб, 100 минг сўм бериб залог олиб қўйишимни, 3кунда пулини тўлаб олиб кетишини айтди. 10кунда хам келмади, қўнғироқ қилдим, кийимларни олмасангиз сотиб юбораман деб йўқ оламан деб жавоб берди.20кунда хам келмади, мен яна қўнғироқ қилдим бир қисмини сотишимни айтди. 1ойда келди 3та олиб қўйган кийимидан фақатгина 1тасини олишини айтди, бериб кетган пулини 100минг пулидан 50мингини хисобга қўшдим. 50мингни зарарга шунча вақт давомида савдодан олиб қолдингиз дедим, шу ишим тўғрими. Агар яна кийим олсангиз қолган 50ни хисобга қўшаман дедим. Шариатимиз нима дейди бу масалада. Шундан бери кўнглимда олиб юрибман шуни
– Ва алайкум ассалом! Сиз ортиқча олиб қолиб нотўғри иш қилгансиз. Қайтариб беринг. Шариатимизда залог деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!