Мушаклар

22:46 / 09.12.2017 | Hadisa.1 | 1596
Ассалому алайкум! Мушакларни баққуват қилиш учун нималар истемол қилиш лозим?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Мушакларнинг ишини кучайтириш учун мунтазам машқ қилиш (айнан қайси гуруҳдаги мушакларини ихтиёр қилишингизга кўра) инструктор тавсияси ва назорати остида ўринли бўлади. Озуқалардан эса: гўшт, товуқ, қази, балиқ тухум, оқсил ва ёнғоқларнинг барча турлари, асал,тут ва узум шиннилари, сельдерей, пишлоқ, ловиялар яхши наф беради. Ҳафтада бир зайтун мойи билан укалаш муолажаси ҳам (массажист иштирокида) мушакларда қон айланишини тезлаштириб, хужайралар ўсиши ва фаоллигини кучайтириб беришда самарали кўмак беради