Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон Муҳаммад Содиқ, Аллоҳ рози бўлсин сиздан! Бир саволим бор эди, илмим бўлмагани учун қийналяпман. Дунёга берилиш ҳақида, чин мўмин инсонни наздида дунё пашшачалик аҳамиятга ҳам эга бўлмайди деб эшитганман. Саволим қуйидагича, агар бир мусулмон инсон "мен илм оламан, кучли ривожланган давлатларда илм олиб келаман ва мамлакатни ривожлантиришга ҳисса қўшаман. Зўр касбда ишлаб, кўп пул топаман, ҳамда у пулларни ҳаммасини илмга сарфлайман" деб ният қилса. Олдига катта катта мақсадлар қўйса, бу дунёга берилиб қолган бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Дунёга берилиш, қалбан уни яхши кўриб унга боғланишдик. Эзгулик учун хизмат бошқа нарса. Валлоҳу аълам!