Эрозия

01:56 / 20.04.2017 | muxsiya | 3291
Ассалому алайкум! Шу мавзу борлиги учун янгисини очмасдан шу ерга ёзиб қўя қолдим. 9 ой аввал гинеколог менда ҳам эрозия борлигини айтди. Кунлар совуқ бўлганлиги боис ёзда борсам куйдуриб олиб ташлашини айтди. Лекин шундай қилдирганлар кейинчалик туғруқ асоратли бўлишини айтишганида қўрқиб ҳамон борганим йўқ. БИВ қўйдирганман. Ҳайзим ҳар 25 кунда келади. 5-7 кунгача. Кўп қон кетмайди. Бошқа томондан ҳам ҳеч қандай гинекологик ноқулайлик ёки оғриқ, шу каби ҳолатларни сезмайман. Эрозия ҳеч қандай асоратсиз бўлиши мумкинми? Яқин 3-4 йил ичида туғишни режалаштираётганим йўқ. Агар туғиш пайтида ростдан ҳам эрозия йўқолиб кетса 3-4 йил юраверсам ҳам бўлаадими?
Танишларимдан куйдирганларнинг кўпида қайталанганининг гувоҳи бўлдим. Улардан иккитаси охирги чора сифатида яна бир фарзанд кўришди. Шу эрозия пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Қайси шифокорга учрамай куйдириш керак, фалон дори, фалон таблетка деяпти. Ҳеч биридан саволларимга аниқ жавоб ололмадим
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бачадон буйни эрозияси деганда усиб чиккан нарсани олдириб ташлаш керак экан,- деган хулосага келиш нотугри. Лунжингиз уйилиб чака булганда огиз шиллик кават эпителий хужайралари шикастланганидай , бачадон буйни шиллик кавати хам узгаришга учраган, деб тушуниш лозим. Одатда тугурукдан кейинги ва бошка эрозиялар шаклланишида микротравмалар, яллигланиш жараенлари ва гормонал фон бузилиши холатлари куп кузатилади.Гинеколог хузурига учраб КОЛЬПОСКОПИЯ текшируви утказиш, бачадон буйнини йод эритмаси суркаб бутунлигини куриш, РАР тест тахлили утиш ва TORCH инфекция уткир жараенларини истисно килиш керак булади. Шундагина лозим булса ажралмаларни бак. экмага топшириб, аник сабабга йуналтирилган даво танланади. Диатермоэлектрокоагуляция(ДЭК) усулида куйдириш доим хам керак булавермайди. Чунки бунди битиш жараенида купол чандиклар хосил булса галдаги тугурук ларда бачадон буйни очилишига тускинлик килиши бор. Шу сабаб, аввал тулик текширувларни утиб, сунг даволаниш максадга мувофик булади. Комил шифо тилайман