Аёллар ўзини химоя қилиши учун спортга қатнашиши

22:34 / 02.02.2022 | Kamola Baxtiyarovna | 447
Ассалому алайкум!
Берилган саволлар ичида айнан мени саволимга жавоб топа олмаганим сабаб мурожаат қилаяпман.
Жисмоний зўравонликка дучор бўлганлигим сабабли, хар бир аёл ўзини жисмонан химоя қила олиши керак деган хулосага келганман ва ўзим ҳамда қизимни аёлларга ўзини ҳимоя қилишни ўргатадиган спорт тўгарагига ёздирмоқчи эдим, лекин бу ниятим қанчалик тўғрилигидан ҳавотирдаман, илтимос маслаҳат беринг. Агарда махсус, фақатгина аёллар учун мўлжалланган спорт тўгараги бўлса, қатнашиш мукинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Мураббийлар ҳам аёл бўлиш шарти билан. Валлоҳу аълам!