Таблeтка

11:38 / 27.05.2017 | muxsiya | 2970
Ассалому алайкум! Вилоятларда нейроэндокринолог қаерда фаолият юритади. Мен вилоят эндокринология марказига учрадим. Аввалги олган муолажаларим ҳақида айтдим, лекин муолажаларимни кўрмади ва сўрамади-да, айрим ёд препаратлари ва тинчлантирувчи дори ёзди. Илтимос текшириш керак бўлган гормонал анализларни шу ерга ёзинг. Диагностика марказида текширтирмоқчиман
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Вилоят диагностика марказига мурожаат қилинг. Айнан сизнинг вилоятингизда бўлмаса, Республика Эндокринология Институтига (Тошкент шаҳрида) учрашингиз мумкин бўлади. Қайси гормонларга қон топширишни эса сизни кўрикдан ўтказгач, хоссатан белгилаб беришади, чунки бу умумий таҳлиллар сарасига кирмайди. Аллоҳ ниятларингиздан зиёдасига етказсин