Намоз хақида

11:23 / 02.02.2022 | Azizillo | 255
Ассалому алайкум! Менинг исмим Азизилло. Саволларим жуда кўп. 1- саволим, менинг дадамни шавқатсизларча пичоқлаб юборишган, менинг қасд олишга мойиллигим жуда кучли. Шу сабабли, Аллоҳ буюрган 5 вақт намозимни бошлай олмаяпман, шу йўлдан қандай чиқиб кетсам бўлади? 2 -саволим? Ўша дадамни пичоқлаб қўйган одам мен билан бирга битта жамоатда жума намозини ўқийди. Шу ўқиган намози қабул бўладими? 3-савол, менинг исмим хақида, исмим Азизилло. Исмим маъноси нима, шу исм жоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло золимлардан Ўзи интиқом олади. Шу сабаб Ўзига топширинг бу ишни. Ўша золимни деб намозларингизни қолдириш оқибатида Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб қолманг. Агар у қонунан жазосини олмаган бўлса буни масъул жиҳатларга айтишингиз мумкин. Ибодатларни қабул бўлиб бўлмаслигини Аллоҳ билади. Исмингиз жоиз, Аллоҳ азиз қилган, дегани. Валлоҳу аълам!