Иймон

21:56 / 02.02.2022 | Nigina | 357
Ассаламуалаикум Вараҳматуллаҳи Вабаракатуҳ. Иймон яхлит битта нарсами ёки унинг даражалари ҳам борми? Айтмоқчиманки, бизнинг иймонимиз фаришталар ва пайғамбарлар иймонлари каби, деб қандай айтамиз. Шубҳасиз, уларнинг бизлардан кўра Аллоҳга итоатлироқ эканини биламиз-ку!?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Иймон яхлит битта нарса. У зиёда бўлмайди. Нуқсонга ҳам учрамайди.  Валлоҳу аълам!