Одатдан ташқари қон кетиш

22:23 / 13.01.2022 | O'lmasboyeva Hamidaxon | 1694

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Саволим қуйидагича: Менда одатдаги циклимдан олдин ва кейин 3-4 кун қонга ўхшаш нарса келяпти. Асл ҳайз қони ҳам ҳаддан зиёд кўп келяпти. Бу ҳаммаси спирал қўйдирганимдан кейин бошланди. Шуларни даволаш учун маслаҳатлар берсангиз ва мана шу аввалги, олдинги 3-4 кун узрли ҳисобланаманми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Хайздан олдин келаяпти деган қон аслида хайз белгиси бўлиб , хайз қони хисобланади , хайзингиз бошланганидан  10- кунигача  хайз хисобланади , 10 кундан ортиғи эса истихоза қони хисобланади. Бачадон ички воситаси қўйилгач хайз муддати чўзилиши бу одатда кўп кузатиладиган ходиса . Гинекологик шамоллашларингиз бор - йўқлигини текширтиринг , агар йук бўлса , 6-7 кунлари Викасол еки Децинон таблеткасидан кунига 1-2 махал ичсангиз ,қон кетиш муддати қискаради ин шаа Аллох, .Валлоҳу аълам!