Психологик китоблар ҳақида

13:58 / 20.12.2017 | samiyya_7707 | 1885
Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин! Мен ёшлигимдан психологияга қизиқаман, ҳозирда қизиқишим янада ортган. Ог Мандино, Луиза Ҳей, Дейл Карнеги, шунга ўхшаш психологларнинг китобларини ўқиса бўладими? Мени кўпроқ қизиқтиргани Ог Мандинонинг «Мўжизавий онг» китоби
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бундай китобларни ўқишингиз мумкин албатта, агар иймонингиз ўта кучли, сизни ҳеч ким адаштиролмаслигига кўзингиз етса ва Қуръон, Ҳадис илмларингиз жуда етарли даражада бўлса. Агар илмингиз даражасида гумонингиз бўлса, у ҳолда энг аввал Қуръон ва Ҳадис, шариатимиз қонун қоидаларига мос китобларни ўзлаштиришгиз яхшироқдир. Сабаби, бу китобларни ўқиб динингизда адашиб кетишингизнинг эҳтимоли мавжуд. Агар ислом динига хос илмларни ўзлаштиролсангиз, психология борасида етук инсон бўлишингизга аминман. Валлоҳу аълам!.