Қазо намози

07:39 / 03.02.2022 | Hadija | 497
Ассалому алайкум! Устоз, Алҳамдулиллаҳ анча йиллардан буён беш вақт намоз ўқийман. 2014-йилдан кейин, дафтар тутиб қазоларимни ўқиб бошладим. 2016-18 Умра,Ҳаж қилиб келдим, Алҳамдулиллаҳ.У ерда ўқиган намозлар 50 минг ва 100 минг ракат бўлиб ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Йўқ. Ҳар бир ракъат қазоси алоҳида ўқилади. У ерлардаги бир ракъатнинг савоби шунча намозга тенг, намознинг ўзига эмас.  Валлоҳу аълам!