Намоз

05:23 / 04.02.2022 | Ruhshona | 494
Ассалому алайкум! Агар ўқиш ёки иш жойида намоз ўқиш хонаси кичик бўлса ва аёллар ўзи, имомсиз намоз ўқиса, икки ёки кўпроқ қаторга жойнамоз солиб ўқиши нотўғри бўлиб қолмайдими? Аёллар кўпчилик бўлганида намоз кандай ўқилишини тушунтириб беринг, илтимос.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри бўлмайдилар. Жой топиб, ҳамма ўзи алоҳида намозини ўқийверади. Намоз ўқиётган аёл олдидан ўтмаслик учун сутра қўйиб олиш лозим.  Валлоҳу аълам!