Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Аввалида мендан нима истаётганингизни аниқлаб олсам. Агар: «Туғуруқдан сўнг эмизиш давомида ҳайз келмаслиги меъёрий ҳолатми?», - десангиз бошқа гап. Бунда «Мунтазам эмизиш туфайли аёлда пролактин гормони кўп бўлади ва ҳайз келмаслиги табиий саналади», дейман. Агар «Бу ҳолатим бачадон эрозияси туфайли келиб чиққанми?», - десангиз у бошқа гап. Бундай ҳолатга эрозиянинг дахли йўқ