Талоқ ҳақида

22:32 / 08.02.2022 | Zilnura | 495

Ассалому алайкум! Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин.Мени турмуш ўртоғим 7 йилдан буён узоқда. 3 йил олдин келишмовчилик туфайли, менга телефон қилиб, менга ҳаромсан, яшамайман сен билан деган эди. Орадан 1 ойларча вақт ўтиб, уч талоқсан деган телефонда. Бизни 2 та фарзандимиз бор. Ҳозирги кунда қайнона қайнотам билан яшаяпман. Эрим билан муносабатимиз яхши, тез орада келади. Келса бизга никох ўқитиб яшасек бўладими

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Келганидан кейин домлага бориб орада ўтган бор гапни айтинглар.  Валлоҳу аълам!