Ассалому алейкум! Мен бир қариндошим аёли билан уришиб ётганига гувоҳ бўлдим . У аёлини турли чидаб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилди. Мен унга унақа гаплар гапирманг, аёлга унақа гаплар гапириш мумкин эмас десам, у мени ҳоҳлаганимни қилишга ҳаққим бор деди . Шу тўғрими, айбдор бўлмаса ҳам аёлини сўкиш, ҳақорат қилиш исломда эркакларга мумкинми. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Инсон аҳлига насиҳат қилади. Таҳқирламайди. Валлоҳу аълам!