Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан турмушимизга 10 йил бўлди, бир нафар қизимиз бор. Бу орада 4 йил бирга яшамадик, ажрашмоқчи бўлдик. Кейин ярашдик, домла талоқ қилинмаган бўлса, никох ўқимаймиз дедилар. Яна ярашиб, икки йил яшадик, келиша олмадик. Бир кун смс орқали жанжалда, жавобимни беринг энди, яшаш ниятингиз бўлмаса деб ёздим жахл устида. Хўжайним 3 талоқсан деб ёздилар смс орқали. Смсда айтилган талоқ ўтадими ва бунинг хукми қандай, бунга йўл борми динимизда.Аввалдан рахмат, Аллох рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Ўтади. Сизларнинг яшаб кетишингиз учун бошқа йўл йўқ. Валлоҳу аълам!