Тишлар орасини очтириш

10:05 / 13.02.2022 | Munavvar | 422
Ассалому алайкум! Устоз яхшимисиз. Сизни яна безовта қилмоқдаман. Излаш хизматидан фойдаландим, аммо жавоб топа олмадим. Тишлар орасини очтириш гуноҳ эканлигини ундан расулимиз с.а.в қайтарганлигини биламан. Лекин менинг тепа қисмининг олд тарафидаги 1 та тишим иккинчисининг устига миниб қолган. Ва ўша 2 та тиш ҳам бурчак ҳосил қилиб синган (синиш ёшлигимда бўлган) гапирганимда, кулганимда оддий жилмайсам ҳам ўша устига миниб қолган, тушиб жуда ҳунук бўлиб, кўриниб қолади ва мен бундан жуда ҳижолат бўламан. Ўйлай ўйлай охири сиздан сўрашга қарор қилдим. Бу кўринишда менга қандай маслаҳат берасиз, тишимни орасини очтиришим ва ўша синиқ тишни яматсам жоизми. Ёки мен учун шундай тургани афзалроқми
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Ислоҳ маъносида жоиз. Валлоҳу аълам!