Иман уз

17:26 / 16.01.2022 | Abdulaziz | 147

Ассалому алайкум! Ўзбекистон да илк исломий иман уз номли платформа боракан. Платформа эгаларини айтишича иман уз га қилинган сармоя ҳам олинган даромад ҳам ҳалол экан. Музораба савдо усулида ишлар экан. Шу платформа га сармоя киритиб дивидент олсак ҳалол бўладими. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Юртимизни ишончли аҳли илмлари уларни шартномасини кўриб “шариатга мувофиқ экан” деб айтишган. Биз шунчалигини биламиз холос, уларни қандай ишлашларини билмаймиз. Валлоҳу аълам!