Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга 1йил бўлди, ўзим наманганликман, қайнопам билан тўйимиз тенг бўлган, турмуш ўртоғим Тошкентда, харбий хизматдалар. Мени қайнопамни эрлари ҳам Тошкентда ишлайдилар, биз уйимиздагиларнинг гапи билан тўйдан кейин Тошкентга кўчиб келдик. 3хоналик уйда мен,турмуш ўртоғим, қайнопам ва турмуш ўртоқлари билан бирга яшаймиз, уларнинг фарзанди бор, бизники эса йўқ. Саволим, қайнопамни турмуш ўртоқлари билан бирга яшашимиз қанчалик тўғри? Мен турмуш ўртоғимга тушинтиришга ҳаракат қилдим, номаҳрам билан бирга яшаш жоиз эмас деб, лекин уйдагилар кўнишмаяпти. Нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ноқулайлик туғилаётган бўлса, бошқа маскан қилиш лозим. Валлоҳу аълам!