Ажрашмоқчиман.

17:16 / 14.02.2022 | R. Maftuna | 539
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга бир йилдан ошди. Битта фарзандим бор. Хозир ота уйимдаман. Қайнонам ва хўжайинимдан 1 йилдан бери фақат хақоратли сўзларни эшитиб яшадим, куракда турмайди у сўзлар. Инсон ўрнида кўришмайди. Жудаям безиб қолганман улардан, уларни хонадонига умуман боришни хам истамайман. Қандай йўл тутай
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!Аввало ислоҳга ҳаракат қилиб кўриш керак. Агар сизга зулм бўлиши тўхтамаса, ажрашишини ўйлаб кўрсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!