Ассалому алайкум! Устозлар ҳайрли ишларизни Аллоҳ Ўзи мукофотласин.Мен ҳўжайинимни 2чи турмушиман, фарзандим ўғил, 4 ойлик чақалоқлигида ҳўжайиним вафот этдилар.1чи аёллари билан ажрашган, ундан қиз ва ўғил фарзанд бор.Ҳўжайиним кенжа ўғил эдилар, вафотидан сўнг иддам тугагач, онамникида яшаяпман.Қайнона қайнотам бор, улар ҳозир ёлғиз яшайдилар..Ҳужайинимни шахсий мулки бор эди, машина сотиб, мерос бўлишилди. Катта қайин акамга қайнотам эски уйини бериб, ўзи янги уй солиб чиққан.Иккинчи акамизга ҳўжайиним Кореяда ишлаб уй олиб берган (эскироқ).Қайнонам ҳозир яшаётган уйларини ҳўжайинимнинг 1чи турмушидаги ўғлига ўтказиб бермоқчи.Улар бунга ҳақлими?
– Ва алайкум ассалом!Марҳумнинг шахсий мулклари меросхўрлари орасида тақсимланиши керак. Фарзандларининг ҳаммаси мерос олади. Шунингдек сизнинг ҳам меросда ҳаққингиз бор. Бирини қўйиб бошқага ўтказиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!