Қандай иш тутсам тўғри бўлади

21:25 / 19.02.2022 | Durdona Sayfullayeva | 384

Ассалому алайкум хурматли Устозлар, мени баъзи бир холатлар қийнамоқда. Эрим даволовчи шифокор, эримнинг оиласи хам шифокорлар, лекин даволовчи эмас, бошка сохада, улар даволовчи бўлмаганлиги сабабли бирор ерлари оғриб қолса ёки касаллик билан боғлиқ бошқа холатларни доимо эримдан сўрашади, буни тўғри тушунаман. Мени ўйлантираётган асосий нарса шуки: овсиним гинекологик касалликларга учраса, буни хам эримдан сўрашади ва овсинимнинг баъзи гинекологик савол ва дориларни эримдан сурайди. Мен 1-2 маротаба чиройли тарзда тушунтириб кўрдим, бу нотўғри эканлигини, лекин фойдаси бўлмади, гинеколог аёл шифокорга хам боради,лекин барибир эримдан сўрашади, кайнонамнинг ўзлари хам овсинимда бўлаётган гинекологик холатларни эримга айтадилар, улар тиббиётда уят йўқ деб тушунишади, бундан ташкари овсиним эримни туғилган кун, касб байрами, яна бошка байрамлар билан ижтимоий тармок орқали табриклайди ёки баъзида қизиқарли видео роликларни менга эмас, кўпроқ эримга юборади, бундан каттик жахлим чикади, лекин хеч нима деёлмайман. Ўзим эса кайнимни телефон орқали хам,смс қилиб хам табрикламайман. Мен эрим билан қайнонамлардан алохида яшаймиз, овсиним кайнонам билан яшайди. Овсинимни буткул қоралашдан йироқман, у билан муносабатимиз яхши, мени хурмат қилади, яхши томонлари кўп, намоз ўқийди, лекин баъзида менга эмас, эримга ёзишидан жахлим чикади, намоз ўқиётганимда хам шу холатлар хаёлимга келаверади, чунки бир каналда номахрам эркак ва аёлнинг бир бири билан ёзишиши нотўғри деб ўқигандим. Юкоридаги холатлар доимо такрорлангани учун сизларга савол йўллашга мажбур бўлдим, овсиним тушуниб етгунича қайта қайта тушунтираверайми ёки бу холатларга кўз юмиб кетаверайми, хам диний, хам психологик маслахатингизга мухтожман, олдиндан рахмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илм сифатида сўраса, жоиз. Аммо ёзишиб мулоқот қилиши жоиз эмас. Сиз унга насиҳат қилиб қўйинг, қолганига ҳидоятини сўраб, сабр қилинг.  Валлоҳу аълам!