Ўғрилик

22:14 / 20.02.2022 | Ziyoda | 383
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз. Ман 9 ёшимда (1996 йилда) аҳмоқлик қилиб аммамларнинг ҳамёнларидан 10 сўм пулни бесўроқ олганман. Улғайиб бу ишимдан афсусландим. Ҳеч кимга айтмаганман. Бу ишим учун қиёматда жавоб бераманми? Аммамларга айтмай телефонларига 10 минг сўм ташлаб юборсам бўладими? Жавоб учун РАҲМАТ.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Бу ёшда мукаллаф бўлмагансиз. Шу пулни қайтарсангиз, яхши иши бўлади.  Валлоҳу аълам!