Аёл табиб

04:02 / 21.02.2022 | Guli | 476
Ассалому алайкум!

Мен табобат талабасиман. Бўлажак касбим (инша Аллаҳ) беморларни даволашда, уларнинг турли тана аъзоларига тегиб, даволаш ишларини олиб боришни ҳам талаб этади, аммо мен номаҳрам эркаклар билан қўл бериб кўришишдан ўзимни четга оламан. Аммо касбимда фақат аёллар касалликларига иҳтисослашмагани учун эркак беморларга ҳам қарашни талаб этиши мумкин. Уларга қарамайман десам бунга дискриминация деб тамға босилади. Соҳамни жуда яхши кўраман, аммо бу масалада олдимда катта тўсиқ бўлиб турибди. Наҳотки нотўғри соҳани танлаган бўлсам?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аврат ерларига қарамай, касбингиз талаб қилаётган ерларига қарашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!