Тилла буюм

16:49 / 20.02.2022 | Sayyora | 438
Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан бир неча ой аввал бирга тилла зирагимни сотиб, узук олиш учун бозорга бордик. Икки уч сотувчиларга кўрсатдик. Ва бир сотувчи тиллани фарқлайдиган йигитни айтди, биз унга олиб бордик. Зирак 4гр дан оғиррок чиқди ва 1млн 40мингга бахолади. Кейин турмуш ўртоғим бошка дўконга хам кўрсатиб келдилар. У ерда арзон бахолашипти, деярли ярим нархига. Тиллани кўрганда бир тарафи бироз қорайипти. Аралашмаси кўпрок дейишипти. Тилла менга совға эди. Турмуш ўртоғим келиб 1млн 40минг деган йигитга сотдилар. Нега бундай дейишди, улар арзон айтди десам, хар хил айтаверади, бу йигит хам тилла билан шуғулланадику, фарқига боради деб туриб олдилар. Қорайган жойини кўрсатмадилар. Ва биз шу нархда 2 гр ли узук олиб қайтдик. Кўнглим роса безовта. Ўйлаб курсам, 4грдан кўп зирак пулига 2граммли узук олдик. Балки эрим тўғри айтяптиларми деб ўйлаб қоламан. Хар ўша узукни тақсам юрагим ғаш бўлади. Менга узукни берган аёл ясатиб келдим, тоза тилла дегандила. Илтимос тўғри йул курсатинг. Жавобингиз мен учун муҳим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўша йигит билан қайта гаплашиб кўрилсин. Рози бўлса муаммо йўқ.  Валлоҳу аълам!