Ассалому алайкум! Биламизки фармацетика сохасида (мед.представитель) ходимлари, врачлар, докторлар билан келишиб, уларга пора бериб, махсулотларини сотишади. Мен фармацевтика компаниясида савдо ходими бўлиб ишламоқчи эдим, мени вазифам прайс-листларни аптекаларга тарқатиш ва буюртмаларни қабул қилиш. Мен хеч кимга пора бермайман, врачлар билан ҳам келишмайман, бу ишлар билан шу фирмани бошқа ходимлари шуғилланишади. Саволим шуки, мен ишламоқчи бўлган компанияда 5.000 дан ортиқ дори воситалари бор, улар ичида мезим, креон ва шунга ўхшаш халол бўлмаган дорилар ҳам бор. Мен шуларга ҳам буюртма оламан. Шу ишим жоизми? Олган ойлигим харом эмасми? Жавоб учун рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ножоиз бўлган дорилар савдосини қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!