Ассалому алайкум! Холамнинг (ойимниг синглиси) ўғли мендан 9 ёш кичкина, у 11 ёшда мен 20 ёшдаман. Мени кўрганида доим қучоқлашиб кўришади, ҳатто яхши кўриб юзимдан ўпиб ҳам қўяди. Бу менга гуноҳмасми? У менга номаҳрам ҳисобланмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У сизга маҳрам бўлмайди. Лекин ҳали балоғатга етмаганлиги эътиборидан номаҳрам эркаклардек муносабат қилинмайди. Агар аёл кишиларни фарқлайдиган даражага етиб қолган бўлса, эҳтиёти олинади. Яъни авратлар тўсилиб унга тегинилмайди. Валлоҳу аълам