Қин ичига буюрилган дорилар ҳақида

21:57 / 21.02.2022 | Sarvinoz | 332
Ассалому алайкум! Хурматли устозаларим жавобингиз учун олдиндан рахмат!Қорним пастки кисмида оғриқ сабабли шифокорга мурожаат қилган эдим. Ўнг тухумдон кистаси ташхиси қўйилди, бир қатор муолажа буюришди, уларни орасида қинга қўйиладиган таблетка шаклида (свеча )препарат буюришди. Саволим шуки, шу препаратдан фойдалансам, у қин ичида эриб, суюклиқ шаклида чиқиб кетар экан, хар тахорат олганимда дори суюқлик шаклида қайта оқиб коляпти. шу тарзда намозим дуруст бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиндан чиқиб ташқарига оқса, таҳорат синади. Валлоҳу аълам!