Талоқ тушадими

21:46 / 21.02.2022 | Nafisa Abduvalieva | 348
Ассалому алайкум! Мени турмуш ўртоғим жудаям жахллари тез инсон, катта фарзандим 1 ёшдан ўтганида уйда қаттиқ урди. Мен уйга кетаман дедим, улар агар кўчага дарвозадан чиқсанг талоқсан деб кетди. Мени у пайтда диний билимларим етарли бўлмаганлиги сабабли, кўчага чиқиб уйимга кетмоқчи бўлиб, кўчада юриб юриб уйга қайтиб келдим. Ундан кейин яна фарзандли бўлдик. Энди намоз ўқиятганимдан бери шу хақда ўйлаб қолдим, ўша пайтда менга талоқ тушганми? Жавоб учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, талоқ тушган. Домлага бориб фатво олинглар. Валлоҳу аълам!