Тамаки ҳақида

13:02 / 22.03.2017 | Савол | 2741
Ассалому алайкум! Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Пастки қаватда турадиган қўшнимиз кун чиққандан то ботгунча тамаки чекади. Унинг ҳиди уйимизни тутади. Қандай чора кўришни билмаяпмиз! Илтимос маслаҳат беринг. Жавобингиз учун раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом . Сигарет чеккан кишини актив чекувчи термини билан ифодаланилса ,унинг ён-атрофидаги кишилар пассив чекувчи термини билан ифодаланади тиббиётда,чунки унинг зарарли томонларидан пассив йўл билан бўлсада теварак -атрофдагилар ҳам бенасиб қолмайди . Уларнинг организмида ҳам аллергизация ва кейинчалик нафас олиш аьзоларининг сурункали касалликлари келиб чиқиш эҳтимоли бор. Шунинг учун энг аввало қўшнингизга яхши муомала билан тушунтириш ишларини олиб боринг ,уни зарари ҳақида тиббий мақолалар билан маьлумот бўлишинг . Сиз ҳам соғлом бўлишга ҳақли эканлигингиз, у кишининг қилаётган ишлари сабабли соғлигингизга путур етиши мумкинлигини англатинг . Аммо низо даражасигача бормаслик йўлини қилинг .
Бу ҳам таьсир қилмаса , маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашинг