Ширк эмасми

21:29 / 22.02.2022 | Интизор | 552
Ассалому алайкум! Одинахон опа яхшимисиз, Аллох барчамиздан рози бўлсин. Якинда интернетдан Салихон еки Салохиддин домла исмли домлани маърузаларидан шаходат калимасини Ла илаха иллАллах Мухаммадур РасулАллох деб ёзиб, ўртасидан бўлиб, сафарга чиқаётган якинизга берсангиз, албатта саломат кайтади деганини эшитиб, мен хам турмуш ўртоғимга бергандим. Бир сафарга чиқиб келди, алхамдулиллах. Лекин буни ширк дейишяпти, астағфируллох, Аллох кечирсин мени, ичим ёняпти, мен билмагандим ширк эканини. Илтимос, менга тўғри йул кўрсатинг, агар шу иш ширк бўлса, ўз сахифаларингизда мусулмон биродарларимизга билдириб қўйинг. Ширк кечирилмас гунох. Энди мен яна кандай амаллар қилсам гунохимни юва оламан? Илтимос сиздан, тўғри йуналишни ўргатинг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Динда бундай кўрсатма йўқ. Тавба кифоя. Валлоҳу аълам!