Ассалому алайкум!
1) Таҳорат олиб бўлгандан сўнг, фарз намози вақти кирган бўлса, фарз намозига қўшиб шукри вузуъ намозига ҳам ният қилса бўладими? Мени ўйлантиргани, фарз намозларининг охирги икки ракъатида зам сура ўқилмайди, нафл намозларида эса ҳар бир ракъатга зам сура қилиш лозим. Фарз билан шукри вузуъга бир ният қилиш жоизми?
2) Таҳорат олгандан сўнг шукри вузуъ намозини қачонгача ўқиш керак? Баъзида намоз ўқиш макруҳ вақт бўлиб қолади, баъзида эса бирон фарз ёки қазо намозини ўқиб бўлгандан кейин эсга тушиб қолади. Шундай ҳолда, эсга тушган заҳоти кейинги суннати равотибларга ёки қазо намозига қўшиб ният қилиб ўқиса жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Битта намозга иккита ният қилинмайди. Аввал таҳорат учун ўқиб кейин фарзни ўқилади. Валлоҳу аълам!