Ассалому алайкум! 3-4 кундан бери гох бувим, гох опам, гох укам йикилиб тушишяпти. Дадамни эса кечқурун нималардир бўғиб, қийнаб ухлатмаяпти. Олдинлари бўлиб турардию, аммо анчадан бери тинч эди. Лекин шу кунларда уйимиз нотинч. Тушларимиз хам алғов-далғов. Бувим кинначига боргандилар, қора буви тегипти, мошкичири килиб юборинглар дебди. Мен эса бу хақида аниқ бир маълумотга эга эмасман ва шу ишлар тўғрими ёки йук, ва қора буви ўзи ким у борми деб сўрамокчиман. Жавоб учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Бундай нарсалар йўқ. Жин ёки сеҳр зарарлари бўлиши мумкин. Ҳамма ўзига дам солиб юрсин. Кўпроқ тиловат эшитиш керак. Домлага дам солдирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!