Она дуоси

01:54 / 24.01.2022 | Охунжон | 370

Ассалому алайкум! Саволим шуки, исломда ота онанинг дуосини олишга буюрилганмиз. Мен хам ота онамнинг дуосини олишга харакат қиляпман, лекин сабабини билмаяпман, негадир онам дуо қилмаяптилар мени. Негалигини билмайман, дуо килинг десам хам қилмайдилар. Мен кўнгилларини олишга уриндим, фойдаси бўлмаяпти, бу холатда қандай йул тутишим керак...

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Асосийси онангизнинг дуосини олиш учун унинг хизматларини бажараётганингиз. У дуо қилмаса ҳам, Аллоҳ ҳаракатларингизни кўриб турибди. Хизматларни бажо келтираверинг. Онангизга гўзал муносабатда бўлаверинг. Иншааллоҳ ажр-мукофотларга етишасиз. Валлоҳу аълам!