Ассалому алайкум! Менинг саволим шундан иборатки, менинг исмим Зарнигор эди, мен эса Оиша деб ўзгартирмоқчи эдим. Бунинг учун бирорта маросимда эълон килиш кифоями? Турмушга чиқаётган инсонимга хам бу хақида айтишим жоизми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат Аллох илмингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Маросим шарт эмас. Одамларга эълон қилиб қўйиш кифоя бошқа нарса керак эмас. Валлоҳу аълам!