Эр аёлни химоячиси бўлиши керакми

12:15 / 23.02.2022 | Зебо | 365

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиқганимга 2 йил бўлди. Икки йил ичида хар хил ишлар бўлди. Масалан. эримни оиласидагилар мен билан урушади, мени эзиб эзиб ташлашади, хаммаси менга осилишади . Эрим мени хеч хам тарафимни олмайди. Акаси хам, опаси хам, аяси хам мени эзиб эзиб ташлашади, охири овсиним хам ўтди. Овсиним бу сафар мени уйдан хайдади, мен кетдим. Кетмасанг болангни оркасига пичок тиқиб, оғзидан чикараман деган гапларни гапирди Кайнонам бизни ажратмади, унақа дема демади. Вахоланки уй менинг турмуш ўртоғим номида, дадаси берган хўжайнимга. Лекин шу шароитдаям эрим мени тарафимни олмади. Эр хотинни хаммани ичига ташлаб қўйиши керакми. Ёки ўз химоясига олиши керакми???

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳимоясига олиши керак албатта. Аёл эрга омонатдир. Омонатга хиёнат қилса мунофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!