,Ассалому алайкум! Мен Қуръон ўқишга жуда қизиқаман. Шунинг учун, ўзим мустақил Муаллим соний китобларини олиб, араб харфларини ўргандим. Баъзи нарсаларини онам билганлиги учун улардан сзрадим. Биринчи саволим шуки, бунинг учун биронта отинойига бориш керакми ёки мустақил ўргансаям бўладими? Иккинчи саволим, мени фарзандларим кичкина, кундузи пешин намозидан кейин болаларни ухлатиб, Қуръон ўқийман, 3- 4 варақ, бир иш бўлиб колади ёки болалар уйғониб қолади, шароитим сабабли озроқ ўқияпман, аслида жудаям ўқигим келади.Бир жойда эшитдим, Қуръон ўқиганда бир порани тугатиш керак экан. Шу гап ростми?Жавобингиз учун катта рахмат!