Талоқ

02:47 / 23.02.2022 | Dilovar | 351
Ассалому алайкум! Одинахон опа, Аллохим илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим шундан иборат эдики, бир йил олдин иккинчи марта турмушга чиқдим. Тўйдан олдин турмуш ўртоғим аёли билан хеч қандай алоқаси йўқлигини айтганди. Лекин у аёл билан кўп гаплашиб ўтиришар экан, хар хил бахоналар билан гаплашишга харакат қилишади. Ўртада талоқ тушган бўлса хам гаплашиш мумкинми? Болалар билан қуришишга хам рухсат бермайди. уйга келиб кўришасиз деб айтган. Ахир бир уйда икки номахрам ўтириши исломда тақиқланганлигини тушунтирсам мени нотўғри тушуняптилар. Илтимос тўғри йўл кўрсатинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрнинг ишларига сиз масъул эмассиз. Бир гапирганингизда ёқмаса, қайтиб гапирманг. Акс ҳолда низо чиқади. Валлоҳу аълам!